#online“22-март — Маҳалла тизими ходимлари куни” муборак бўлсин!

Бугун, Наманган туманидаги  "Шодлик" тантаналар мажмуасида "Маҳалла ходимлари куни" муносабати билан байрам дастури бўлиб ўтмоқда.

Тадбирда туман ҳокими Садритдин Мўминов, сектор раҳбарлари ҳамда маҳалла тизимининг фидоий ходимлари ва кенг жамоатчилик иштирок этди.

Давлат раҳбари томонидан маҳалла тизимига кўрсатилаётган юксак эътибор ва ғамхўрлик натижасида бугун соҳа ривожида туб бурилиш даври бошланди десак муболаға бўлмайди. Бугунги кунда маҳалланинг асосий ислоҳотчилари — сиз азизлар ҳисобланасизлар.  Барчангизни яна бир бор байрам билан табриклайман! —дейди туман ҳокими.

Тадбир давомида фаол МФЙ ҳодимларига туман ҳокими хамда сектор рахбарларининг қимматбахо совға ва ташаккурномалари топширилди.

Санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар йиғилганларга байрам қувончини улашмоқда.