Эзгулик – шиоримиз, маърифат-қуролимиз

Мазкур шиор остида вилоятимизда Президентимизнинг 2024 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисидаги Қарори ижроси доирасида маданий-маърифий тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда. Унда юртимизнинг ривожланиши, гуллаб-яшнаши йўлида, шунингдек, халқимиз хизматида камарбаста бўлиб келаётган, спорт, мусиқа ва фан олимпиадаларида мамлакатимиз байроғини юксак чўққиларга олиб чиқаётган фарзандларни тарбиялаган мўътабар оналарни улуғлашга алоҳида эътибор қаратиляпти.

Наманган туманида ўтказилган ана шундай тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Республика маърифат-тарғиботчилар жамияти аъзоси Зикрилла Неъматов, Ўзбекистон Давлат филармонияси Наманган вилоят бўлинмаси хонандаси Аҳмадали Бахромовлар иштирок этишди. Меҳмонлар дастлаб тумандаги Наврўз МФЙда жойлашган Гулчилик маркази фаолияти билан яқиндан танишдилар.Шундан сўнг Қоратепа МФЙда жойлашган 26-умумтаълим мактабида "Эзгулик – шиоримиз, маърифат-қуролимиз" шиори остидаги маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Республика маърифат-тарғиботчилар жамияти аъзоси Зикрилла Неъматовнинг юрт ардоғи, шукроналик, ота-онага ҳурмат мазмунидаги мулоҳазалари ҳамда чиқишларини нуронийлар, онахонлар, ёшлар вакиллари мамнуният билан тингладилар. Иқтидорли ўқувчилар куй ва рақслар билан даврага байрам тароватини улашдилар.Тадбирдан сўнг тумандаги Олаҳамак МФЙда жойлашган Наманган касб-ҳунар маркази фаолияти билан яқиндан танишдилар.