#Учрашув
Томорқа - қўшимча даромад манбаи.
Хабарингиз бор, куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида бўлиб, томорқа ва уй хўжаликларидаги имкониятларни тўлиқ ишга солиш орқали аҳоли даромадларини ошириш юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказди. Мазкур йиғилишда белгилаб берилган устувор вазифалар ижросига вилоятимизда ҳам изчил киришилди.
Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов секторлар раҳбарлари билан биргаликда Наманган туманидаги “Чағир” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлди.
Ҳудуддаги маданият марказида маҳалла еттилиги, фаоллар ҳамда нуронийлар билан ўтказилган учрашувда Давлатимиз раҳбарининг Сирдарё вилоятига қилган ташрифлари давомида ўтказган видеоселектор йиғилишларида кўтарилган масалалар ҳақида сўз юритилди. Мулоқотда томорқадан оқилона фойдаланиш аҳоли турмуш фаровонлигини оширишда муҳим омил эканлиги таъкидланиб, бу борада секторлар, маҳалла еттилиги, айниқса, бой ҳаётий тажрибага эга кекса авлод вакиллари ҳамкорлигида олиб борилиши лозим бўлган ишлар юзасидан келишиб олинди. Шунингдек, "Чағир”, “Шўрқишлоқ”, “Олахамак" маҳаллаларидаги хонадонларда томорқа ва уй хўжаликлари имкониятларини тўлиқ ишга солиш, ердан самарали фойдаланиш, иссиқхоначиликни оммалаштириш, чорвачилик ва бошқа қўшимча даромад манбаларини йўлга қўйиш бўйича мутасаддиларга кўрсатма ҳамда топшириқлар берилди.




