Шу йил 3 август куни Миришкор маҳалласидаги "Элита" уруғчилик шийпонида 2021 йил пахта ҳосилини етиштиришда олиб борилаётган ишлар юзасидан таҳлилий-танқидий мулоқот бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳокимининг қишлоқ хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Анваржон Ҳакимов, туман ҳокими Садритдин Мўминовлар туманидаги барча фермер хўжаликлари раҳбарлари олдида турган муҳим вазифалар, яъни ғўза парваришида культивациянинг ўрни, чеканка қилиш, вақтида суғориш каби вазифалар ҳақида тушунтириш ишларини олиб бордилар.

Шу билан бирга Август- ҳосилга ҳосил қўшиш ойида бор куч ва имкониятларимизни ишга солиб, пахта миллий бойлигимизни ёнғин-сочин кунларга қолдирмай йиғиштириб олиш кераклигини таъкитладилар. Мулоқот жараёнида олиб борилган масалалар танқидий ва таҳлилий тарзда ёндошилди.