Наманган туманида ҳафтанинг хар чоршанбаси “Фавқулодда вазиятлар ва ёнғинларни олдини олиш профилактика” куни муносабати билан бир қатор тарғибот-ташвиқот ишлари амaлга оширилди. Дастлаб туманнинг “Анжирзор” Маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган 2-сонли касб ҳунар мактабида бўлимнинг ҳарбий хизматчи, хизматчилари ҳамда бир қатор дахлдор ташкилот ишчи-хизматчиларига амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан йўриқномалар берилди.
Тадбирда маҳалла ҳудудидаги аҳоли яшаш хонадонлари ва якка ёлғиз яшовчи боқувчиси йўқ хонадонларни ёнғинга қа
рши ҳолати ўрганиб чиқилди ва хонадон эгаларига содир бўлиши мумкин бўлган ёнғин, чақнаш, ис газидан заҳарланиш ва бошқа фавқулодда вазиятларни олдини олиш юзасидан тушунчалар берилди.
Шунингдек, туман ҳудудидаги Тиббиёт бирлашмаси, “Тошбулоқ цемент гроуп” Масъулияти чекланган жамият ишчи ходимларига техник ҳамда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш юзасидан керакли йўриқномалар берилди.




