Туман ҳокими тадбиркорлар билан учрашди

Бугунги кунда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш устувор вазифа сифатида белгиланган. Зеро, тадбиркорларнинг юрт фаровонлигини таъминлашдаги ҳиссаси беқиёс. Тадбиркорлар сафини янада кенгайтириш, уларни қийнаётган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш бугунги кунда туман ҳокимлигининг доимий назоратига олинган.

Бугун Наманган тумани Савдо саноат палатаси биносида туман ҳокими Садритдин Мўминов, сектор раҳбарлари мутасадди корхона ва ташкилот раҳбарлари, тадбиркорлар иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Лойиҳа ташаббускорлари туман ҳокими Садритдин Мўминовга тадбиркорлик фаолиятида дуч келаётган муаммоли масалалар бўйича юзландилар. Таклифлар ўртага ташланиб, фойдаланиш мумкин бўлган имтиёзлар ҳақида тушунтириш берилди. Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича маъсул ташкилотларга аниқ вазифалар юклатилди.