#қишлоқ_хўжалиги
Хабар берганимиздек, бугун эрта тонгдан Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигидаги Ишчи гуруҳи Наманган туманида қишлоқ ҳўжалигида амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирмоқда.
Вилоят раҳбари “Туркистон”, “Гулдиров” ва “Пахтабод” ММТПлар ҳудудидаги фермер хўжаликларида бўлди.
Бугун куннинг долзарб юмушлари бўлган ер текислаш, ариқларни бетонлаш, ғалла ниҳолларига суспензия сепиш, майдонларни ўғитлаш борасидаги амалий ишлар билан яқиндан танишилди.
Жойларда бу каби тадбирларни сифатли ва уюшқоқлик билан бажариш бўйича зарур тавсия ҳамда топшириқлар берилди.




