#Бир_ҳудуд_бир_маҳсулот

“Бир ҳудуд-бир маҳсулот” тамойили долзарб масала

Бугун Наманган тумани  "Зарбдор" ММТП га қарашли  "Асадбек ғишт саноат" фермер хўжалигида деҳқон хўжаликларини ташкил этиш учун ажратилган майдонларда “Бир ҳудуд - бир маҳсулот” ҳамда кооперация тамойиллари асосида сердаромад ва экспортбоп экинларни оқилона жойлаштириш, маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва кафолатли харид қилиш, ички ва ташқи бозорларга тизимли етказиб бериш орқали озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, экспорт салоҳиятини ошириш бўйича илғор тажрибаларни оммалаштириш мақсадида кўргазмали семинар ўтказилмоқда.

Ушбу семинарда Наманган вилояти фемер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Носиржон Каимов, вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқарма бошлиғи Анваржон Гаффаров, вилоят фаҳрийлари Мўминжон жўраев,  туман сектор раҳбарлари ҳамда ҳоким ёрдамчилари,  фермер хўжалик раҳбарлари иштирок этмоқдалар.