РЕЙД ТАДБИРЛАРИДАН
Наманган туман экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бўлими ҳодимлари томонидан ўтказилган профилактик рейд тадбирлари олиб натижасида Наманган тумани Кайковус МФЙда яшовчи фуқаро Ш.Т томонидан шу худуддан оқиб ўтувчи Намангансой сойи қирғоқ минтақасига ўзининг бошқарувида бўлган МТЗ-80 русумли трактор ёрдамида, турли ҳилдаги маиший ва қурилиш чиқиндиларини ташлаганлиги аниқланди.
Фуқаро Т. Шга нисбатан Ўзбекистон Республикаси "Маъмурий жавобгарлик тўғрисида"ги Кодексининг 91¹-модда 3-қисмига асосан баённома расмийлаштирилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари яъни 1 млн 700 минг сўм миқдорида жарима жазо чораси қўлланилди.
Бундан ташқари фуқаро Т. Шга, мазкур чиқиндиларни зудлик билан бартараф этиш мажбурияти юкланиб, худудни тозаланишига эришилди.
Туманимиз озодалигини сақлаш ўз қўлимизда.




