#online

МАҲАЛЛАДА ИШЛАР ҚИЗҒИН ДАВОМ ЭТМОҚДА

Наманган туманидаги “Яшнаобод” маҳалласида “Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла” мезони доирасида амалий ишлар давом этмоқда

Туманнинг 2-сектори ҳудудидаги мазкур маҳалла аҳли учун 2024 йил қувончли келди. Бу ерда “Обод маҳалла”, “Обод кўча” ва “Обод хонадон” мезонлари асосида катта ҳажмдаги бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.

Бу ўзгаришларга ҳамоҳанг аҳолининг фаоллиги ҳам ошган. Ҳашар асосида хонадонлар ва 7 та кўчада жараёнлар қизғин кетмоқда.

Маҳалла инфратузилмаси, ижтимоий соҳа объектларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.