Наманган туманида ҳоким ва профилактика инспекторларининг учрашуви бўлиб ўтди

Наманган тумани ҳокимлиги биносида туман ҳокими ва ички ишлар бўлими профилактика инспекторлари билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 12-феврал куни Ички ишлар вазирлиги ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилишида берган топшириқлари юзасидан навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда маҳаллаларда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш, профилактика инспекторларининг иш самарадорлигини ошириш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Шунингдек, масъулларга маҳаллаларни жиноятдан ҳоли ҳудудга айлантириш ва “қизил” тоифадаги маҳаллаларни босқичма босқич “сариқ” ҳамда “яшил” тоифаларга ўтказишда биргаликда иш ташкил қилиш вазифаси юклатилди.

Наманган туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

Kanalga ulanish👇👇👇@namangantumanhokimligi