Навбатдаги сайёр қабул ўтказилди

Наманган туман “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан тумандаги “Анжирзор”, “Боғ кўча” ва “Тепақўрғон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқароларнинг бугунги кундаги муммоларини ҳал этиш уларга ижтимоий кўмак бериш мақсадида сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабул аввалида йиғилган фуқароларга “Инсон” ижтимоий хизматлар марказида хозирда аҳолига кўрсатилаётган хизматлар тўғрисида ҳамда 2023 йил 10 ноябрдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган оилаларни аниқлаш ва уларга ижтимоий нафақалар тайинлаш бўйича электрон шаклда ариза беришни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги 596-сонли қарорни мазмун моҳияти унга киритилган ўзгаришлар тўғрисида тушунчалар берилди. Қабул давомида 23 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, тегишли тартибда кўриб чиқилди.

Қабул жараёнида 3 нафар фуқаро ногиронлик гуруҳига ўтиш тартиби масаласида, 1нафари моддий ёрдам масаласида 19 нафари болалар нафақасини олиш масаласида мурожаатлари тингланди.

Мурожаатлар юзасидан масъул ходимлар томонидан хуқуқий тушинтириш ва ҳал этиш юзасидан йўналишлар берилди.