#Онлайн

Маҳалла – жамиятнинг муҳим бўғини

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармони ҳамда Қарори ижроси доирасида мамлакатимизда маҳаллани қўллаб-қувватлаш кенгашлари, шунингдек, Ўзбекистон маҳаллалари Уюшмаси ташкил этилмоқда.

Бугун Наманган тумани ҳокимлигиниг мажлислар залида маҳаллани қўллаб-қувватлаш бўйича Наманган тумани кенгашининг ташкилий йиғилишида иштирок этиш учун делегатларни сайлаш жараёнлари ўтазилди.

Тадбирда туман ҳокими, секторлар раҳбарлари, кенг жамоатчилик ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.