Маданият ва санъат
Бугун Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Ботиржон Нуриддинов, вилоят ҳокимининг маданият масалалари бўйича маслаҳатчиси Акбарали Асқаров Наманган туманида бўлиб, маданият ва санъат йўналишидаги ишлар билан танишдилар.
Дастлаб, туман марказида жойлашган 5-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби ҳамда маданият марказидаги тўгараклар фаолияти, жиҳозлар билан таъминланганлик ҳолати кўздан кечирилди.
Бундан ташқари, Гулдиров қишлоғидаги "Чағир" МФЙ да жойлашган "Янги оҳанг" , "Шўрқўрғон" МФЙдаги "Сеҳрли оҳанг" ансамбллари, Бешкапа қишлоғидаги 20-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида қиш мавсумида хоналар ҳарорати меъёрдалиги, тўгараклар фаолияти кўрилди.
Маҳаллаларда ўтказиб келинаётган маданий-маърифий ва кўнгилочар тадбирлар дастури ўрганилди.
Якунда масъулларга зарур кўрсатмалар берилди.




