Шифохонадаги болажонларга Янги йил совғалари етказилди
Болажонлар Янги йил байрамини орзиқиб кутадилар. Чунки ширинлик ва ўйинчоқлардан иборат байрам совғалари уларга бир олам завқ улашади. Айниқса, Янги йилни хонадонида эмас, касалхонада қарши олаётган бемор болалар учун бу орзудек гап.
Наманган тумани ҳокими Садритдин Мўминов ҳамда сектор раҳбарлари туман марказий шифохонасининг болалар бўлимида даволаётган жажжи кичкинтойларни байрам билан қутлаш мақсадида касалхонага бордилар.
Болажонлар Янги йилда тезроқ тузалиб, хонадонларда соғ-саломат юришларини тиладилар ҳамда уларга аталган совғаларни улашдилар. Беморларни даволаётган шифокорларга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.
Ҳокимбуванинг бу ташрифидан болажонлар ва уларнинг ота-оналарининг кўнгиллари шод бўлди.




