Наманган туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан маҳаллаларнинг ички кўчаларига шағал ётқизиш, асфальтлаш, капитал таъмирлаш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.

Жумладан, Намуна ҳамда Қўқонқишлоқ маҳалларини бир- бирига туташтирувчи автомобиль йўлининг 960 метр масофасида жорий таъмирлаш ва асфальтлаш ишлари олиб борилмоқда. Аввалги ўнқир-чўнқир, қишда лой, ёзда чанг кўчалар текис ва равонлашиб, халқимиз кайфиятини кўтaрмоқда.