#onlineҲоким ва ёшлар учрашуви
Бугун, туман ҳокими Садритдин Мўминов Олахамак МФЙ ҳудудидаги касб-ҳунарга ўқитиш МОНО маркази биносида ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди.
Учрашувда ёшлар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олиш баробарида, қийнаётган масалалар юзасидан мурожаат ҳам қилдилар.
Келиб тушган мурожаатларни ижобий ҳал этиш юзасидан масъулларга вазифалар белгилаб берилди.
Наманган туман ҳокимлиги ахборот хизмати.




