Учрашув Миришкор маҳалласидаги "Элита" уруғчилик шийпонида бўлиб ўтди. Мулоқот аввалида тумандаги аҳолининг долзарб масалаларини аниқлаш ва уларнинг ечимини топиш мақсадида нуроний отахонлар, туманнинг жонкуяр фидоийлари даврасида, яхши кайфиятда, табиат қўйнида, очиқ ҳавода ташкил этилди. Даставвал хонадонлардаги муаммоли масалаларни аниқлаш ва унинг ечимини ўз вақтида ҳал этиш учун маҳалла раислари, ҳокимлар билан етарлича тезлик ва сифатда ҳал қилиш чораларини кўриш, шу билан бирга аҳлоқ ва одоб, ёшлар таълим ва тарбияси каби масалалар муҳокама қилинди.

Шундан сўнг Олий Мажлис Сенати аъзоси, нуроний жамоатчилик кенгаши раиси, вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Икромхон Нажмиддинов ҳам сўзга чиқиб, нуронийларимиз ҳар жабҳада ўрнак ва кўмакчи бўлишини, ўзларининг маслаҳатлари билан ўсиб келаётган ёш авлодга йўл-йўриқлар беришликларини айтиб ўтди.
Тадбир сўнггида вилоят ҳокими тумандаги бир гуруҳ фаол фахрийларни ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирлади.




