Бугун халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Унда ташкилий масала кўрилди. 

Сессияда сўзга чиққан Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов кейинги йилларда Наманган шаҳрида аҳоли турмуш фаровонлигини янада яхшилаш, инфратузилмани ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар, галдаги вазифаларга тўҳталди.

Сессияда депутатлар Наманган вилояти ҳокимининг Ғ.О.Джамаловни бошқа ишга ўтиши муносабати билан Наманган шаҳар ҳокими вазифасидан озод қилиш, А.Х.Отаходжаевни Наманган шаҳар ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги қарорларини бир овоздан тасдиқладилар.

Шунингдек, вилоят ҳокимининг Ғ.О.Джамаловни Наманган вилояти ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинлаш тўғрисида ҳамда  Ж.М.Хатамовни Наманган вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар масалалари бўйича ўринбосари лавозимига  тайинлаш тўғрисидаги қарорлари йиғилганларга таништирилди.