Наманган туманидаги 1-сектор ҳудудида жойлашган Қирғизқўрғон маҳалласида "Ҳоким ва ёшлар" учрашуви бўлиб ўтди

Юзма-юз мулоқот ёшларнинг муаммолари ҳамда таклифларини тинглаш, ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш ва бу борадаги камчиликларни бартараф этиш масалаларига қаратилди.

Ёшлар ўзларининг келажакдаги режалари, мақсад ва орзулари, уларни қийнаётган муаммолар ҳақида очиқ-ойдин гапиришди. Жумладан, олий таълимда ўқиш учун шартнома пулларини тўлашда кўмаклашиш,  бандлик, моддий кўмак, саломатликни тиклаш масалалари бўйича мурожаатлар келиб тушди.

Учрашувда ёшлар мурожаатларини ижобий ҳал этиш юзасидан масъулларга кўрсатмалар белгилаб берилди.