Оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашув-мулоқот ўтказилди

Вилоят касаба уюшмалари бирлашмаси залида давра суҳбати шаклида ташкил этилган тадбирда маҳаллий ҳокимликлар, давлат ташкилотлари ахборот хизматлари раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Ботиржон Нуриддинов бугунги куннинг долзарб масалалари, хусусан соҳада коррупцияга қарши курашиш, ахборотларни олиш ва тарқатишда холислик, босма нашрлар обунаси ҳақида батафсил тўхталди. Шундан сўнг йиғилганларга Наманган вилояти ҳокимининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланган Раҳматов Илҳомжон Жўрабоевич таништирилди.

Мулоқот давомида ахборот хизматлари фаолиятини ташкил этиш, фейк хабарлар тарқатилишининг олдини олиш, соҳага оид мавжуд қонунларда белгиланган ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлар, журналист касб этикаси юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Якунда соҳа олдида турган долзарб вазифалар белгилаб олинди.