Наманган тумани ҳокимлигининг мажлислар  залида халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги 52-сессияси бўлиб ўтди.

Сессия кун тартибида қуйидаги масала кўрилди.

Наманган тумани  ҳокими Садритдин Мўминовнинг 2023-2024 йиллар куз-қиш мавсумида туман иқтисодиёти тармоқлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларини бир меъёрда ишлашини таъминлаш, куз-қиш мавсуми давомида табиий газ, электр энергияси, ичимлик суви ва иссиқлик таъминотидаги узилишлар билан боғлиқ авария ва бошқа фавқулодда ҳолатларни бартараф этишда куч ва воситаларни жалб этиш юзасидан мурожаати тингланди.

Сессия якунида кун тартибидаги масала юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди. Халқ депутатлари Наманган тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси ўз ишини якунлади.