🔰 Наманганда Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни – “Ҳосил байрами” муносиб нишонланди
▫️10 декабрь куни Давлатобод туманида жойлашган маданият марказида Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни – “Ҳосил байрами” муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.
Тантанали маросимда бир гуруҳ фаолларга "Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги фидойиси", "Илғор фермер", "Намунали томорқачи" ва "Меҳнаткаш деҳқон" кўкрак нишонлари, ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари топширилди.




