САЙЁР ҚАБУЛ- МУАММО ЕЧИМ САМАРА
Бугун ҳаётимиздан тобора чуқур ўрин олаётган “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак” деган тамойил аҳолини қийнаётган муаммоларнинг ўз вақтида ҳал этилишига, одамларнинг турмуш шароити яхшиланишига хизмат қилмоқда. Бу борада эса ташкил этилаётган оммавий сайёр қабулларнинг аҳамияти катта.
Бугун туман ҳокими Садритдин Мўминов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Наманган туманидаги халқ қабулхонаси мудири О. Ходжиметов билан биргаликда Анжирзор МФЙ худудидаги 2-сонли касб - ҳунар мактабида навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди.
Дастлаб Бозорбоши ва Анжирзор МФЙ фуқороларидан қилинган мурожаатни жойида бориб ўрганилиб мутасадди ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.
Қабул давомида фуқаролар томонидан уй-жой, тадбиркорлик, моддий ёрдам, ер муносабатлари, кредит, тиббий хизмат, иш билан таъминланиш билан боғлиқ билдирилган бир қанча масалалар туман ҳокими томонидан диққат билан тингланди.




