Наманган туманида янги, замонавий 30-сонли мактаб фойдаланишга топширилди

Наманган туманида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31йиллик байрами арафасида тумандаги 30-сонли мактабнинг 2023 йил "Инвестиция дастури" доирасида авария ҳолатига келиб қолган 150 ўринли ўқув биноси бузилиб, унинг ўрнида 480 ўринли янги бино қурилди ҳамда мавжуд 810 ўринли ўқув бинолари мукаммал таъмирланди ва жиҳозланди.

“Ровустон бетон” масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилган қурилиш ва таъмирлаш ишларига жами 13 миллиард 23 миллион 765 минг сўм маблағ сарфланиб, ўқувчиларнинг замон талаблари асосида билим олишларига барча шарт-шароитлар яратилган.  Бунинг эвазига мактабнинг умумий коэффиценти 2,7 дан 2,0 коэффицентга туширилди.

Ушбу тантанали маросимда вилоят ҳокими Шавкатжон Абдуразаков, туман сектор раҳбарлари, нуронийлар иштирок этиб, ўқувчиларга яратилган шароитлар, Финландия тажрибаси асосида ўқитилаётган бошланғич синфлар, ошхона, стадион билан танишдилар. Ҳавас қилса арзигулик манзаралар бугуннинг болалари бахтли эканлигига яна бир бор ишора беради.