Расмий муносабат

Наманган тумани Кичик Тошбулоқ МФЙда яшовчи 1992 йилда туғилган фуқаро Асқаров Маруфжон Мухиддин ўғли Кичик Тошбулоқ МФЙ Мустақиллик кўчасида яшаган ва 2015 йилда игшлаш мақсадида Қозоқистон Республикасига кетган 2023 йил июлъ ойида эхтиётсизлиги оқибатида қурилиш обектида йиқилиб ўзининг бел умиртқа поғонаси жарохати билан яшаш хонадонига қайтиб келди, ушбу фуқарони ота-онаси вафот этган, хозирда укаси М.Асқаровна яшаш хонадонида истиқомат қилади.

Ушбу фуқарони соғлиғини тиклаши учун Наманган туманидаги хусусий шифохоналарда даволанди, даволаниш харажатларини тадбиркорлар ва хомийларни жалб қилинган холди 15.09.2023 йил кунидан 10.10.2023 йил кунига қадар даволаш учун 3.000.000 сўм сарфланди, 22.11.2023 йил кунидан 01.12.2023 йил кунига қадар даволаниши учун харажатларини (жой хақи билан) хомийлар томонидан 500.000 сўм сарфланди, туман хокимлигининг саховат ва кўмак жамғармаси томонидан 2.000.000 сўм пул ажратилди. Хозирги кунда Кичик Тошбулоқ МФЙ Еттибулоқ кўчасида укаси М.Асқаровни хонадонида истиқомат қилади. Ушбу фуқаро хозирги кунда даволанишга мухтожлиги бор, Хомийлар ва тадбиркорларни жалб қилган холда МФЙ вакиллари томонидан даволаш учун тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.