#ПРОФИЛАКТИКА_КУНИ_ ТАДБИРЛАРИ

Наманган туман ИИБ вояга етмаганлар билан ишлаш гуруҳи ходимлари томонидан хамкор ташкилотлар билан биргаликда вояга етмаганлар томонидан жиноят ва ҳуқубузарлик содир этилишини олдини олиш мақсадида таълим муассаларида “Давомат”, “Тиғ”, туман ҳудудидаги бозорларда “Назоратсиз бола” тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

2023 йилнинг шу даврига қадар таълим муассаларида сабабсиз дарсга қатнашмаётган 560 нафар ўқувчиларнинг ота-оналарига маъмурий жавобгарлик кодексининг 47-моддасига асосан чора кўрилди.

Маълумот ўрнида маъмурий жавобгарлик кодексининг 47-моддасига кўра “Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик” 330000 сўмдан 1650000 сўмгача жарима жазоси қўлланилишга асос бўлишин хурматли ота-оналарга эслатиб ўтмоқчимиз.

Фарзандингизни таълим олишига тўсқинлик қилманг, зеро энг яхши инвестиция бу таълимга киритилган инвестициядир.