Наманган тумани ҳокимлигининг мажлислар залида халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги 51-сессияси бўлиб ўтди.
Сессия кун тартибида қуйидаги масала кўрилди.
Туманда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга ошириш лозим бўлган муҳим чора - тадбирлар тўғрисида.
Наманган туман маҳаллий бюджетининг 2023 йил II-чорак ҳамда III-чорак даромадлар ортиғи билан бажарилган қисми ҳисобидан маблағларини йўналтириш тўғрисида.
Маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича келиб тушаётган мурожаатларни таҳлил қилган ҳолда ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг натижадорлигини ўрганиш тўғрисида.
Сессия якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди. Халқ депутатлари Наманган тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси ўз ишини якунлади.




