Тиббиёт бирлашмасида куз-қишга тайёргарлик кўздан кечирилди
Наманган туманида 2023-2024 йилларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича тизимли ишлар ташкил қилинган бўлиб, барча ижтимой соҳа объектлари, жумладан, умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш соҳаси объектлари, кўп қаватли турар жой биноларида мавжуд камчиликлар аниқланиб, уларни ўз вақтида бартараф қилиш юзасидан қурилиш-таъмирлаш ҳамда ободонлаштириш ишлари ташкил этилмоқда.




