Наманган туманидаги маҳаллаларда янги тармоқ қуриш ишлари давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 июндаги 346-сонли Фармойишига асосан Наманган вилоятидаги 167 маҳаллаларда электр тармоқлари ва трансформатор пунктлари қурилиши режалаштирилган.       

                                             

Наманган туманининг  "Кўлбўйи" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида   электр таъминотини яхшилаш мақсадида  қуввати 63 кВА  493-сонли трансформаторни юкини енгиллатиш мақсадида мазкур махаллага қуввати 250 кВА трансформатор   ва  96дона темир бетон таянчлар ўрнатилиб  2.5 км оралиққа СИП кабел тармоғи тортиш ишлари бажарилади.

Хозирги кунда ТЭТ ва РХ ходимлари  томонидан СИП 2х16 кабел тармиги тортиш ишлари  якунланмоқда.

Тумандаги барча мфйларда Фармойишга асосан ишлар олиб борилада.