Ҳозирги кунда якка ёлғиз қариялар ва ногирон фуқароларга яратилаётган имкониятлар, тиббий-ижтимоий ва маиший хизматлар кўрсатишнинг янгиланган тизимини жорий этиш орқали уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 июлдаги 82-сонли фармонининг 14-бандида ҳар ҳафтанинг жума куни "Меҳр ва саховат куни" сифатида белгиланиб, барча давлат органлари ва ташкилотлари эҳтиёжманд аҳоли, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олиш, уларга ғамхўрлик қилиш ҳамда хайрия тадбирларини ўтказиш белгиланган.
Наманган туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамкорликда тумандаги 277 нафар якка ёлғиз, ногиронлиги бўлган ва якка ёлғиз яшовчи фуқароларга 36 та умумтаълим мактабларидан кўнгилли бўлган синфларни бириктирилди.
Ушбу бириктирилган синф ўқувчилари "Меҳр ва саховат куни" муносабати билан якка ёлғиз яшовчи фуқароларимизни кўнгилларини шод этиш мақсадида маънавий-маърифий тадбир ташкил этди ҳамда уларни яшаш хонадонларини обод сарамжон саришта этишга кўмаклдашишди.
Наманган туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
Kanalga ulanish👇👇👇@namangantumanhokimligi




