Қишлоқ хўжалигининг ҳар бир куни муҳим
Бугун Наманган туманидаги Пахтаобод ММТП ҳудудидаги "Жўлибой ота" фермер хўжалигида 2024 йил ҳосили учун кузги шудгорлаш, дала четларига тут, ток, жийда ҳамда тол навдаларини экиш, бундан ташқари ҳар бир фермер хўжалик раҳбарлари алоҳида шийпон олди ва экин ер қирғоқларига тўқсонбости учулида экинлар экишни ташкиллаш топшириғи берилди.
Бундан ташқари 709-сонли қарор ижросини таъминлаш мақсадида туманда ажратилган 1378 гектар майдонларни кузги шудгорлаш ишларини қисқа муддатларда якунлаш чораларни кўриш учун ҳоким ёрдамчиларга хам кўрсатма топшириқлар берилди.
Ушбу семинарда вилоят ҳокими ўринбосари Анваржон Ҳакимов, туман ҳокими Садритдин Мўминов, вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи Азизбек Абдусаломов, вилоят Агроинспекция раҳбари Нўмонжон Каримов, туман сектор раҳбарлари, тумандаги қишлоқ хўжалигига масъул мутасадди ташкилотлар ва мутахассислар, ММТП раислари, ҳоким ёрдамчилари ҳамда фермер хўжалик раҳбарлари иштирок этишди.




