#Ёшлар_билан_юзма_юз
Бугун навбатдаги “Ҳоким ва ёшлар учрашуви” Наманган тумани 1-сектор биносида ўтказилди.
Унда тумани ҳокими Садритдин Мўминовнинг "Шўрқишлоқ" маҳалласи ёшлари билан самимий мулоқоти ўтказилди.
Мулоқот давомида кредит, таълим, бандлик каби масалаларда ёрдам сўраб мурожаат қилдилар.
Мурожаатларнинг баъзилари ўрнида ҳал этилган бўлса, айрим мурожаатларга тушунтириш берилди. Қолган мурожаатлар тез фурсатларда ижобий ҳал этилиши учун мутасаддиларига йўналтирилди.
Наманган туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
Kanalga ulanish👇👇👇@namangantumanhokimligi




