Умумтаълим мактабларида “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзуида мактаб ўқитувчилари билан очиқ мулоқот ташкил этилди.

Наманган туманидаги 27, 37 - сонли умумий ўрта таълим мактабларида туман ҳокимининг ўринбосари О.Саидазимов иштирокида “Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси асосида мактаб ўқитувчилари билан очиқ мулоқот ўтказилди.

Суҳбат давомида ёшлар ўртасида ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, ўқувчиларни дарс машғулотларида тўлиқ иштирокини таъминлаш, ёшларни китобхонликка жалб этиш, ўсиб келаётган авлодни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш ҳамда ёшларни терроризм, радикализм каби салбий иллатлардан асраш борасида сўз юритилди.