Наманган тумани 3- сонли ДМТТда Устозлар ва мураббийлар кунига бағишланган Устозлар сизга таъзим тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда катта ва тайёрлов гуруҳ тарбияланувчилари иштирок этиб, устозларга чиройли куй ва қўшиқлар, шеърлар ижро этишди. Ушбу тадбир ёш авлод қалбида устозларга хурмат, меҳр оқибат рухида тарбияланиб вояга етишларида кичик бир поғона бўлиб хизмат қилади деб ишонамиз.

Шу фурсатдан фойдаланиб барча устозлар ва мураббийларимизни касб байрамлари билан чин кўнгилдан табриклаймиз, ёш авлодни тарбиялашда машаққатли ва шу билан бирга шарафли ишларига ривож, куч қувват, сабр ва матонат тилаб қоламиз. Хамиша эл юрт ардоғида, шогирдлар ардоғида юриш насиб қилсин. Байрам муборак бўлсин!