Таълим муассасаларидаги ўқувчилар ўртасида “Беш ташаббус” олимпиадасининг 2-мавсумига старт берилди
Бугун, Наманган туманида Олахамак МФЙ худудидаги 13-сонли мактабда “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг 2023 йил иккинчи мавсумига старт берилди. Мусобақанинг очилиш маросимида туман ҳокими Садритдин Мўминов ҳамда сектор раҳбарлари иштирок этиб, ташкилотчи ва иштирокчиларга самимий тилакларини изҳор этдилар.
Олимпиаданинг ушбу мавсумини жорий йил сентябрь-декабрь ойларида ташкил этиш режалаштирилган бўлиб, ёшлар бевосита мазкур олимпиада доирасида санъат-маданият, спорт, китобхонлик ва интеллектуал ўйин ва танловларда иштирок этишлари мумкин.
Шунингдек, мактаб ўқувчилари учун ўқувчи-ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида спортнинг мини футбол, волейбол, шашка, стол тенниси, енгил атлетика, қувноқ стартлар бўйича мусобақалар ўказиш, ўқувчиларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш мақсадида “Заковат” интеллектуал ўйинлари ташкил этиш ҳамда ёшларда саҳна маданиятини шакллантириш ва истеъдодини юзага чиқариш учун “Қувноқлар ва зукколар” танловини ўтказиш белгиланган.




