Наманган вилояти прокурори Умирбек Мадрахимов бошчилигида аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш мақсадида Наманган туманида сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда 45 нафар жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакиллари қабул қилинди.

Мурожаатларнинг 11 таси жойида ечимини топди, 2 та мурожаат юзасидан муаллифларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қиладиган 5 та мурожаат вилоят прокуратураси иш юритувига қабул қилинди.

Вилоят прокуратураси томонидан жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул қилиш ҳамда мурожаатларини кўриб чиқиш борасида ишлар давом этмоқда.