Наманган туманида ободонлаштириш ишлари давом этмоқда
Ободонлаштириш ва тозалик ҳар кунлик ҳаётий эҳтиёжимизга айланмоқда. Бу хайрли ва эзгу ишлар асло мавсум танламайди. Зеро, саранжом-сариштали жойда қут-барака бўлади.
Бугун ҳам тумандаги Равнақ, Урганжи, Бешкапа, Олахамак МФЙларда одатдагидек орасталик посбонлари — ободонлаштириш ишчилари эрта тонгдан ҳудудларда тозаловни бошлашди, зеро тонг саҳардан атроф-муҳитни поклаш, орасталик бизнинг қон-қонимизга сингиб келаётган қадриятлардан бири, десак айни ҳақиқатни айтган бўламиз.
Ободонлаштириш ходимлари бу эзгу юмушларни тумандаги барча маҳаллаларда уюшқоқлик билан олиб бормоқдалар.




