Мустқиллик байрами арафаси олдидан Наманган туманида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Ободонлаштириш ва тозалик ҳар кунлик ҳаётий эҳтиёжимизга айланмоқда. Бу хайрли ва эзгу ишлар асло мавсум танламайди. Зеро,саранжом-сариштали жойда қут-барака бўлади.

Дарҳақиқат, бугунги кунда тумандаги барча маҳаллалар обод гўшаларга, кўркам масканга айланиб, наъмунавий хонадон ва кўчалар сони ортиб бормоқда.

Хусусан, эрта тонгдан Наманган туман ободонлаштириш бошқармаси ишчилари томонидан йўл бўйлари тартибга келтирилиб, ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, чиқиндилар ташиб кетилмоқда.