#muloqot #sayyor_qabul

«Ҳар бир масала алоҳида эътиборда. Аҳоли мурожаатлари билан ишлашда тизим яратилган. Ундан самарали фойдаланиш муаммоларга ечимдир. Ҳар бир раҳбарнинг баҳоси ўз соҳасига доир мурожаатларни ечишга қараб берилади», - Наманган туманида Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқовнинг сайёр қабули бўлиб ўтди

Унда икки юздан ортиқ фуқаролар мурожаатлари тингланиб, муаммоли масалалари мутасадди бошқармалар, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирокида кўриб чиқилди. Мурожаатларнинг аксарияти ўз ўрнида ҳал этилди.

Ҳудудларда ташкил этилаётган сайёр қабуллар аҳолини қийнаб келаётган долзарб масалаларни ўрганиш ва уларни жойида ҳал этишга кенг имконият яратаётгани сир эмас. Қабул жараёнида вилоят раҳбари ҳар бир мутасаддидан аҳоли билан ишлашда жиддий масъулият талаб қилди.

- Ҳар бир туман ҳокимлигида етарли ресурс мавжуд. Унда тўғри ва самарали фойдаланишгина аҳоли розилигини таъминлайди, - деди Шавкатжон Абдураззоқов.

Фуқаролар сайёр қабули ва очиқ мулоқоти чоғида кўтарилган масалалар ижросини сўзсиз таъминлаш қатъий назоратга олинди.