Саъй-ҳаракатлар ободлик, бунёдкорлик ва аҳоли фаровонлиги учун

Ободлик, покизалик бор жойда файзу барака бўлади. Кўчалар қанча обод ва кўркам бўлса, дов-дарахтлар яшнаб, гуллар чирой очиб, гуллаб турса, кишига ўзгача ҳузур ва кайфият бағишлайди.

Бугун ҳам одатдагидек орасталик посбонлари — ободонлаштириш ишчилари эрта тонгдан ҳудудларда тозалов ишлари олиб боришди, атроф-муҳитни поклаш, орасталик бизнинг қон-қонимизга сингиб келаётган қадриятлардан бири, десак айни ҳақиқатни айтган бўламиз.

Наманган туман ободонлаштириш бошқармаси ишчилари томонидан йўл бўйлари, хиёбонларни тартибга келтириш бўйича кунлик иш ташкил этилмоқда. Эрта тонгдан ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, чиқиндилар ташиб кетилмоқда.