Наманган туманида ободонлаштириш ишлари давом этмоқда
Ободонлаштириш ва тозалик ҳар кунлик ҳаётий эҳтиёжимизга айланмоқда. Бу хайрли ва эзгу ишлар асло мавсум танламайди. Зеро, саранжом-сариштали жойда қут-барака бўлади.
Дарҳақиқат, туманда бугунги кунда барча маҳаллалар обод гўшаларга, кўркам масканга айланиб, намунавий хонадон ва кўчалар сони ортиб бормоқда.
Ҳусусан, туман марказида жараёнлар давом эттирилмоқда. Наманган туман ободонлаштириш бошқармаси ишчилари томонидан йўл бўйлари, хиёбонларни тартибга келтириш бўйича кунлик иш ташкил этилмоқда. Эрта тонгдан ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, чиқиндилар ташиб кетилмоқда.




