#online

Бугун эрта тонгдан...

Айни пайтда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдуразаков бошчилигидаги ишчи гуруҳ Наманган туманида қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан танишмоқда.

Мамлакатимизда 1 июлдан   бошлаб ғўза парваришида  "Зарбдор 40 кунлик" эълон қилинган. Вилоят раҳбари бошчилигидаги мутахассислардан иборат ишчи гуруҳи дастлаб "Навбаҳор ММТП ҳудудидаги "Жабборов Валижон"," Навбаҳор намунаси" ва " Тараққиёт" фермер хўжалигида ғўза агротехникаси, культивация, чеканка қилиш, маҳаллий ўғит чиқариш, ғўзани оби-тобида суғориш, ҳашарот ва зараркунандаларга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишларни  ўрганди. 

Маълумот учун, жорий йилда Наманган туманида 5327 гектар майдонда пахта етиштириб, 21138 тонна ҳосил олишни кўзлашган.

Наманган туман ҳокимлиги ахборот хизмати.