⚡️"Хавфсизлик техникаси кўрик ойлиги" давом этмоқда!
"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ Наманган ҳудудий филиалида жорий йил 15 июндан 15 июлгача "Хавфсизлик техникаси кўрик ойлиги" давом этмоқда.
Барчага маълумки, электромонтёрлик шарафли аммо хавфли касблар сафига киради, чунки электр токи ва кучланиш биргина хато натижасида инсон бир умрлик жароҳатли ногирон бўлиб қолиши мумкин. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Наманган туман электр таъминоти томонидан "Хавфсизлик техникаси кўрик ойлиги"ни кўтаринки ва самарали ўтказиш учун иш жараёнларда рўй бериши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисалар ва улардан сақланиш бўйича бир қатор ўқув семинар машғулотлари олиб борилмоқда.




