Йўл қурмоқ – савоб, йўл юрмоқ – роҳат
Бу нақл бежизга айтилмайди. Текис ва равон йўлдан юрган киши чарчоқни ҳис этмайди, “Шу йўлни қурган киши умридан барака топсин”, деб алқашгани эса қурувчининг ютуғи, бахтидир.
Наманган туманидаги Наврўз, Хўжақишлоқ, Кичик Тошбулоқ ҳамда Бўстон маҳаллаларидаги ички кўчаларда асфалт ётқизиш ишлари олиб борилмоқда. Маълумки, “Маҳаллаларда биринчи даражали муаммоларни бартараф этиш ва аҳолига муносиб турмуш шароитини яратиш тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг 346-сонли фармойиши қабул қилинган.
Фармойишга кўра Наманган туманидаги маҳаллаларда инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалалар – ички йўлларни, ичимлик сув, электр энергияси таъминотини ва ижтимоий соҳа объектларини яхшилаш орқали аҳоли учун муносиб турмуш шароитини яратиш йўлида бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.




