Уч авлод учрашуви таассуротларга бой бўлди

Тарих, бугун ва келажакни ўзида мужассам этган “Уч авлод учрашуви” каби маънавий-маърифий тадбирлар эл-юртимиз ҳаётида гўзал анъанага айланди.

Ҳаётнинг пасту баланд йўлларини босиб ўтган нуронийларимиз, фахрий устозларимиз тажрибаси, пурмаъно ўгитлари ёшлар учун ибрат мактабидир.

Наманган туманидаги Элита уруғчилик шийпонида бўлиб ўтган тадбирга вилоят ҳокими Шавкатжон Абдуразаков сўзга чиқиб, тадбир иштирокчиларини муҳтарам Президентимиз бошлаб берган "Инсон қадрини улуғлаш" йўлидаги ислоҳотларни оғишмай амалга оширишда бирдамликда иш ташкил этишга, нуронийларимизнинг бой ҳаётий тажрибасидан фойдаланишга, уларни доимо ардоқлашга чақирди.

Маданият ва санъат намоёндаларининг чиқишлари тадбирга ўзгача шукуҳ бағишлади.