Инсон қадрини улуғлаш – энг олий қадрият!

Наманган туман хокимлиги мажлислар залида "Қурбон хайити" муносабати билан туманда истиқомат қилувчи ногиронлиги бор фуқароларни бир гурухига ребилитация воситалари тарқатилди.

Жумладан 9 та ногиронлик аравачаси, 14 та эшитиш масламаси, 3 та хасса, жами 26 нафар ногиронлиги бўлган эхтиёжманд фуқароларга Наманган туман хокими Садритдин Мўминов томонидан тақдим этилди.

Реабилитация воситалари билан таъминланган бир гурух фуқаролар, ногиронларга яратилган имкониятлардан мамнунлиги, бугунги тинч ва осмони мусаффо юртда яшаётганилиги учун шукроналар айтдилар.

Наманган туман ҳокимлиги ахборот хизмати.