Аҳоли бандлиги ва фаровонлигини ошириш муҳим масала
2023 йил ғалла ҳосили давомида тумандаги ғалла етиштирувчи фермерлар эҳтиёжларидан ортган дон маҳсулотларини туман ҳокимлиги ҳамкорлигида маҳалла Бешлиги тавсиясидаги оилаларга етказиб бериш мақсадида хайрия тадбири уюштирди.
Наманган тумани ҳокимлиги ҳамда уюшқоқ фермерлар ўз олдига бу каби беғараз ҳайрли амалларни давом эттиришни мақсад қилган.
Фуқаролар ҳам бундай ғамхўрлик ва давомли эътибор, юртимиздаги халқчил ислоҳотлардан мамнунликларини билдиришди. Бу каби савобли ишлар туманнинг барча ҳудудларида кенг кўламда давом эттирилади.
Бундан ташқари Наманган туманида эҳтиёжманд оилаларга ғалладан бўшаган ерларни такрорий экин экиш учун 441 гектарини бўлиб берилиб, 151 гектарида аллақачон экин экиш ишлари бошлаб юборилди.




