Навбатдаги фуқаролар қабули “Анжирзор” маҳалласида ўтказилди
Бугун Наманган тумани ҳокими Садритдин Мўминов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Наманган туманидаги халқ қабулхонаси мудири Отабек Ходжиметовлар билан биргаликда 2-сонли касб-ҳунар мактабида биносида навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди.
Қабул давомида фуқаролар томонидан уй-жой, тадбиркорлик, моддий ёрдам, ер муносабатлари, кредит, тиббий хизмат, иш билан таъминланиш билан боғлиқ билдирилган бир қанча масалалар туман ҳокими томонидан диққат билан тингланди.
Қабулда иштирок этган тегишли ташкилот ва муассасалар вакилларига мурожаатларни тегишли тартибда ҳал этиш юзасидан топшириқ берилди.




