#Online

Ҳар дақиқаси ғанимат кунлар...

Наманган туманида 137 та фермер хўжаликлари томонидан 5342 гектар майдонда ғўза парваришланяпти. Айни дамда ниҳоллар 6-7 тадан чинбарг чиқариб, шоналаш гуллаш фазасига ўтган.

Вилоят ҳокими Ғайрат ҳамда Шўрқўрғон ММТП ҳудудлардаги  фермер хўжаликларида ғўза парваришида агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, ривождан орқада қолган майдонларга қўшимча ишлов бериш, зараркунанда ва ҳашоратларда қарши самарали кураш чораларини кўриш бўйича тавсияларини берди.

Ҳозир ғўза ниҳолларини зарарли ҳашоратлардан биомаҳсулотлар ҳамда кимёвий усулда сақлаб қолиш ўта долзарб. Шу билан бирга сувдан тежаб фойдаланиш, культивация ишларини бир-бирига боғлаб олиб боришни ўз вақтида бажариш лозим.

Наманган туман ҳокимлиги ахборот хизмати.